Ҳозирги глобаллашув даврида амалга оширилаѐтган ислоҳатлар халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этувчи соҳаларни ривожлантиришга қаратилган. Жамиятдаги маънавий ва техник ривожланишлар илм-фаннинг тилшунослик соҳасида ўз таъсири билан яққол кўзга тошланади. Шунки жамиятдаги маданий ва техник ривожланишлар тилнинг лексик бирликларида катта ўзгаришларни келтириб чиқаради, яъни ҳар қандай соҳадаги янгилик дастлаб тилнинг лексик системасида, терминлар орқали ифода қилинади. Шу боис тилшунослар ҳар бир соҳа бўйича терминларни алоҳида шакллантиришга эътибор қаратиб, уларни ўз илмий ишларининг текшириш объектига айлантирди.